
Буюк Британиялик аёл дўкондан олинган шоколад ичидан личинкаларни топди.
Хабарда айтилишича, шоколад дўкон ходимлари томонидан Габриелла Ортутай-Хьюснинг гўштга берган буюртмаси бироз камроқ бўлиб қолгани учун узр сўраш маъносида тақдим этилган.
Аёл уйга келиб, ширинликни болалари билан бирга истеъмол қилмоқчи бўлган. Синдиргач эса ичидан қуртлар келиб чиққан.
Мазкур ҳолатдан лол қолган аёл шоколадни суратга олиб, дўконнинг интернет тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди.
Хабар кўпчиликнинг салбий маънодаги муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг