Жанубий Кореяда аёл ажрашган куни тўй қилиб, барчани ҳайратда қолдирди

Жанубий Кореяда аёл ажрашган куни тўй қилиб, барчани ҳайратда қолдирди

Жанубий Кореяда яшовчи 37 ёшли Чо Син Ён расман ажрашган кунини оддий сана сифатида эмас, балки ҳаётидаги янги босқичнинг бошланиши сифатида нишонлади. У ҳатто ушбу воқеа муносабати билан ҳақиқий тўйга ўхшаш байрам маросимини ташкил этди.

Аёл тантана учун оқ рангли байрам либосини танлаб, яқинлари ва дугоналарини меҳмонга чақирди. Дастурхонлар безатилиб, байрам торти тайёрланди. Меҳмонлар иштирокида торт кесилиб, қувноқ муҳитда байрам ўтказилди.

Бироқ маросимнинг энг таъсирли лаҳзаси Чо Син Ённинг меҳмонлар олдида сўзга чиқиши бўлди. У нутқ сўзлаётган пайтда кўз ёшларини тия олмаган.

Ушбу ғайриоддий байрам акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

Айримлар аёлнинг қарорини қўллаб-қувватлаб, буни оғир даврдан кейин янги ҳаётни бошлаш ва ўзини қадрлаш белгиси сифатида баҳолади. Бошқалар эса ажрашувни тўй каби нишонлашга нисбатан ўз эътирозларини билдиришди.

Шу тариқа, Чо Син Ённинг ўзига хос маросими интернетда турли фикрларга сабаб бўлди. Кимдир буни эркинлик ва янги имкониятлар рамзи деб билса, яна кимдир бундай байрамни ортиқча деб ҳисобламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар