Бегона сайёраликка ўхшаган бу улкан қуртнинг сири нимада?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Каббаге Трее Мот капалагининг қурти ўзининг ғайриоддий тиканли кўриниши ва ёрқин ранглари билан ажралиб турадиган, инсон учун мутлақо безарар жонзотдир.
- Узунлиги 70 миллиметрга етадиган бу қуртларнинг тиканлари юмшоқ бўлиб, ёрқин ранглари йиртқичларни чўчитиш учун хизмат қилади.
- Тропик Африканинг айрим ҳудудларида аҳоли ушбу қуртларни юқори озуқавий қиймати сабабли озиқ-овқат сифатида истеъмол қилади.
Ташқи кўриниши билан фантастик фильмлардаги бегона сайёралик жонзотларни эслатувчи ушбу улкан қурт табиатдаги энг ғайриоддий ҳашаротлардан бири ҳисобланади. Гап Cabbage Tree Moth капалагининг қурти ҳақида кетмоқда. У йирик ўлчами ва тиканларга ўхшаш ташқи қопламаси билан ажралиб турса-да, аслида инсон учун мутлақо безарар.
Ушбу қуртнинг узунлиги 70 миллиметрга (2,8 дюйм), диаметри эса тахминан 15 миллиметрга (0,59 дюйм) етади. У ташқи кўриниши ва рангларининг хилма-хиллиги билан дунёдаги энг диққатга сазовор қуртлар қаторига киради. Уларнинг айримлари ўткир кўринишдаги оқ тиканлари билан қопланган қоп-қора рангда бўлса, бошқалари қизил танаси ва сариқ тиканлари билан ажралиб туради. Бундай ғайриоддий ранглар ва шакллар уларга гўё бошқа сайёрадан келган жонзот қиёфасини беради.
Қуртнинг танасидаги тикансимон қопламаси кўпчиликда хавфли жонзот экан деган тасаввур уйғотиши мумкин. Аммо бу ташқи кўриниш алдамчи. Уларнинг тиканлари қаттиқ эмас, аксинча, юмшоқ ва эзилувчан бўлади. Ёрқин ранглари эса табиий ҳимоя воситаси вазифасини бажариб, йиртқичларни уларга яқинлашишдан қайтаришга хизмат қилади.
Қизиғи шундаки, фантастик фильмлардаги одамхўр бегона сайёралик махлуқларга ўхшаш ушбу қуртлар аслида истеъмол қилишга яроқли ҳисобланади. Тропик Африканинг айрим ҳудудларида маҳаллий аҳоли уларни озиқ-овқат сифатида истеъмол қилади. Катта ҳажми ва озуқавий қиймати юқори бўлгани сабабли бу қуртлар иқтисодий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, ушбу қуртлар жуда иштаҳали бўлиб, қисқа вақт ичида ўзлари озиқланадиган карам дарахтларининг барча баргларини еб битириши мумкин. Улар ўсимлик баргларини шунчалик тез истеъмол қиладики, дарахт қисқа муддат ичида баргларидан айрилиб қолади.
Қуртлар тўлиқ катталикка етгач, озиқланаётган дарахтидан пастга тушади ва унинг атрофидаги тупроққа кириб, ғумбакка айланади. Маълум вақт ўтгач, ғумбакдан қанотларида мураккаб ва чиройли нақшлари бўлган йирик жигарранг капалаклар учиб чиқади.
Табиатда бундай ғайриоддий қуртлар жуда кўп. Улар орасида ўзига хос овоз чиқариши билан ажралиб турадиган қурт, танасининг ички қисмлари кўриниб турадиган шаффоф қурт ҳамда дарахт шохига ўхшаб кўринадиган қуртлар ҳам бор. Уларнинг ҳар бири ташқи кўриниши ва ҳимояланиш хусусиятлари билан табиатнинг нақадар ранг-баранг ва ҳайратланарли эканини намоён этади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…