10:17 / 10.08.2020
2 442

Ярим йил ичида рекорд сонда америкаликлар фуқароликдан воз кечди

Ярим йил ичида рекорд сонда америкаликлар фуқароликдан воз кечди
Фото: AFP 2020 / Jewel Samad
2020 йилнинг биринчи ярмида рекорд сонда америкаликлар – 5816 киши АҚШ фуқаролигидан воз кечди. Бундай маълумотларни экспатлар солиқлари масалалари билан шуғулланувчи Bambridge Accountants фирмаси келтирган.
Таъкидланишича, бутун 2019 йил давомида 2072 америкалик фуқароликдан воз кечган.

Bambridge Accountants эгаларидан бири Алистер Бэмбрижнинг CNN телеканалига маълум қилишича, фуқароликдан, асосан, АҚШни “ҳаммасидан тўйгани” сабабли тарк этган америкаликлар воз кечади. Таъкидланишича, кўпчиликни АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият ва мамлакатнинг сиёсий йўналиши ташвишлантиради.

Америкаликларнинг фуқароликдан воз кечишга ундовчи яна бир сабаб солиқлар ҳисобланади: хорижда яшовчи америкаликлар ҳар йил солиқ декларацияси топширишлари, бошқа давлатлардаги ҳисобрақамлари, инвестициялари ва пенсиялари ҳақида маълумот беришлари керак.

АҚШ фуқаролари фуқароликдан воз кечиш учун 2350 доллар тўлашлари ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун яшаётган давлатларидаги АҚШ элчихонасига шахсан келишлари лозим.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ярим йил ичида рекорд сонда америкаликлар фуқароликдан воз кечди