21:49 / 18.01.2021
3 258

Россия қурилиш ишларига меҳнат мигрантларини жалб қилишни соддалаштирилади

Россия қурилиш ишларига меҳнат мигрантларини жалб қилишни соддалаштирилади
Фото: EPA
Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга 2021 йил 1 мартга қадар бошқа мамлакат меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларида ишлашга жалб қилишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича таклифлар киритиш вазифасини топширди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Қайд этилишича, президент топшириғида Россия фуқароси бўлмаган ишчиларни, шу жумладан «МДҲнинг айрим мамлакатлари» фуқароларини қурилиш-монтаж ишларини бажаришга жалб қилишнинг соддалаштирилган тартиби ҳақида гап кетмоқда. Ҳужжатга кўра, меҳнат мигрантларини вирусга қарши талабларга риоя қилган ҳолда ишга жалб қилиш режалаштирилган.

Аввалроқ Москва қурилиш бошқармаси шаҳар қурилиш майдонларида ишчилар етишмаслиги ҳақида хабар берган. Бошқарма бошлиғи Рафик Загрутдиновнинг сўзларига кўра, 2020 йил декабрь ойида Москва қурилиш майдонларида тахминан 60-65 минг ишчи ишлаган, кадрлар танқислиги 10 минг кишига баҳоланмоқда.

Россия Қурилиш вазирлиги декабрь ойида мамлакатнинг 50 та ҳудудида ишчи кучи етишмаслиги ҳақида маълум қилган. Вазирлик қурувчи-мигрантларнинг Россияга кириши тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаб, уни ИИВ, Меҳнат вазирлиги ва «Роспотребнадзор» билан мувофиқлаштириб, кўриб чиқиш учун ҳукуматга юборган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ мамлакатда мигрантлар сони камайиб кетганини маълум қилганди. 2020 йил декабрь ойининг ўрталарида Россия Қурилиш вазирлиги меҳнат муҳожирларининг мамлакатга киришини соддалаштириш таклифи билан чиққанди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қурилиш ишларига меҳнат мигрантларини жалб қилишни соддалаштирилади