Фото: REUTERS
Машҳур Голливуд актёри Алек Болдуин суратга олиш майдончасида оператор аёл ва режиссёрни отиб қўйгани, ҳодиса Нью-Мексико штатининг Санта-Фе округида «Занглаган» фильмини суратга олиш жараёнида содир бўлгани хабар қилинганди.
«Los Angeles Times» газетасига кўра, фильмни суратга олиш гуруҳи ўртасида Голливуд актёри Алек Болдуин билан боғлиқ фожиали воқеадан бир неча кун олдин жиддий ички келишмовчиликлар содир бўлган.
Қайд этилишича, Болдуин тасодифан оператор ва режиссёрни отиб қўйишидан бир неча соат олдин иш шароитидан норози бўлган ҳолда ўнга яқин ишчи гуруҳни тарк этган. Нашрнинг ёзишича, операторлар ва уларнинг ёрдамчилари иш ҳақи шартидан ҳам, мажбурий иш вақтидан ҳам ҳафсаласи пир бўлган.
Куни кеча Болдуин инстаграмдаги саҳифасида ҳодисани тергов қилишда полиция билан тўлиқ ҳамкорлик қилаётганини ёзди. У, шунингдек, марҳумнинг оиласи билан алоқада эканини ва уларга ёрдам беришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, актёр сценарийга кўра қуролдан ўқ узиши керак бўлган, реквизит учун тайёрланган қурол эса ҳақиқий ўқ-дорилар билан ўқланган бўлиб чиққан.
Ҳодиса натижасида оператор аёл Алина Хатчинс ва режиссёр Жоэл Соус яраланган. Аёл ҳаво транспорти орқали Албукерке шаҳри касалхонасига ётқизилган, аммо шифокорларнинг уринишларига қарамай вафот этган. Иккинчи ўқ режиссёрнинг бўйин суягига теккан, ҳозирда у касалхонада. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди