16:30 / 21.04.2022
2 605

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги «махсус операция» қачон тугашини маълум қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги «махсус операция» қачон тугашини маълум қилди
Фото: «ТАСС»
Россиянинг махсус ҳарбий операцияси Россияга Украина ҳудуди орқали юзага келадиган НАТО таҳдидлари бартараф этилгандан сўнг тугайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари бўйича иккинчи департаменти директори Алексей Полишчук айтиб ўтди.

«Махсус ҳарбий операция ўз вазифалари бажарилгандан сўнг тугайди. Буларга Донбасс тинч аҳолисини ҳимоя қилиш, Украинани демилитаризация ва денасификация қилиш, шунингдек, НАТО мамлакатлари томондан Украина ҳудуди орқали Россияга келаётган таҳдидларни бартараф этиш киради», — деди дипломат.

Унинг қўшимча қилишича, махсус операция режага мувофиқ кетмоқда. «Операцияда олдинга қўйилган барча мақсадларга эришилади», — деб таъкидлади Полишчук.

19 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинага қарши «махсус операция»нинг навбатдаги фазаси бошланганини маълум қилганди. Лавровнинг айтишича, мамлакат махсус операция давомида ядровий қуролдан фойдаланиш ниятида эмас.

Бунга қадар Украина президенти Владимир Зеленский Украина Россия билан яна 10 йил жанг қилишга тайёрлигини айтган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг Украина ҳудудидаги махсус ҳарбий операцияси 2022 йил охирига қадар давом этиши мумкинлигини тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилганди. У ўз мақсадларини Украинани демилитаризация қилиш ва Донбасс аҳолисини «геноцид»дан ҳимоя қилиш деб атаган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги «махсус операция» қачон тугашини маълум қилди