Сулҳ бўладими? Лавров музокаралар ва Россиянинг жавоб чораларини очиқлади

2 дақиқа ўқиш241
Сулҳ бўладими? Лавров музокаралар ва Россиянинг жавоб чораларини очиқлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳозирги тўқнашув чизиғи бўйлаб жанговар ҳаракатларни тўхтатиб бўлмаслигини айтиб, Россия ҳаракатларини кучайтираётганини билдирди.
  • Украина 13 август куни Қора денгиздаги фуқаролик обектларига ҳужумларни ўзаро тўхтатишни таклиф қилди, Туркия эса тижорат кемаларига зарба беришга мораторий жорий этиш ташаббусини илгари сурди.

Келгуси қиш мавсуми яқинлашгани сари Россия ва Украина ўртасидаги энергетика ва инфратузилма уруши янги, янада хавфли босқичга кирди. 14 август куни томонлар ҳарбий зарбалар ва расмий баёнотлар орқали кескин жавоб алмашишди.

Россия Мудофаа вазирлигининг расмий каналида дронлар тасвири остида «Қишда сизни музқотиш кутмоқда» деган очиқ огоҳлантириш эълон қилинди. Ушбу пост Украина порт инфратузилмаси ва денгиз кемаларига берилган навбатдаги зарбалардан сўнг чиқарилди.

Бир неча соат ўтиб, Украина Қуролли кучлари Стратегик коммуникациялар маркази бунга ўз муносабатини билдирди: «Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводлари олови билан исинамиз».

«Жангларни тўхтатиб бўлмайди»: Лавровнинг қатъий позицияси

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳозирги тўқнашув чизиғи бўйлаб жанговар ҳаракатларни тўхтатишга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини маълум қилди.

«Гап бугун кимнингдир қандай қулай яшаётганида эмас, бизнинг одамларимиз азоб чекмоқда, бу ҳаракатлардан ҳалок бўлмоқда. Гап Россия давлатининг минг йиллик тарихи олдидаги масъулиятимиз ҳақида бормоқда. Биз ҳаракатларимизни кучайтирмоқдамиз ва буни аллақачон бошладик», — дея таъкидлади Лавров.

Қора денгиздаги ташаббуслар ва дипломатик тўсиқлар

Фронтдаги шиддатли қарама-қаршилик фонида минтақавий хавфсизлик бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда:

  • Украинанинг таклифи: Reuters хабарига кўра, 13 август куни Украина учинчи томон орқали Россияга Қора денгиздаги фуқаролик объектларига ҳужумларни ўзаро тўхтатиш ташаббусини билдирган. Бу глобал озиқ-овқат таъминоти занжиридаги хавфни камайтириш мақсадида қилинган.

  • Туркиянинг воситачилиги: Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидон тижорат кемаларига зарба беришга мораторий жорий этиш таклифини илгари сурган эди. Аммо 14 август куни Россия ТИВ вакили Мария Захарова Москва бу борада ҳали расмийлаштирилган турк мурожаатини олмаганини билдирди.

  • Зеленскийнинг мактуби: Июнь ойида Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путинга очиқ мурожаат йўллаб, етакчиларнинг юзма-юз учрашуви ва музокаралар даврида бутун фронт бўйлаб ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган эди.

Энергетика инфратузилмасига қишки хавф

2022 йилдан бошлаб ҳар кузда энергетика объектларига зарбалар кучайиши кузатилади. Жумладан, 2024 йил кузида берилган оғир зарбалар натижасида Украинанинг деярли барча йирик иссиқлик электр станциялари зарар кўриб, умумий электр ишлаб чиқариш қувватларининг салкам 80 фоизи ишдан чиққан эди.

Бу йилги қиш арафасида эса асосий зарбалар Суми, Чернигов ва Харьков вилоятларидаги нимстанциялар ва электр узатиш тармоқларига қаратилмоқда, бу эса олдиндаги совуқ ойларда энергетика тизими учун яна бир оғир синов бўлишини кўрсатмоқда.

Фикрингизни изоҳлар бўлимида қолдиринг ва мақолани Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали танишларингизга улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?