19:10 / 19.12.2016
13 203

Юздаги ажинлар феълимиздан даракми?

Юздаги ажинлар феълимиздан даракми?

Юзимиздаги ажинлар феълимиздан дарак бериши мумкинлиги ҳақида Сиз ҳам биласизми?

- Юзингизда майда ва узун кўринишдаги ажинлар кўп бўлса, бу сизнинг аниқ мақсадга эга, режали эканлигингизни билдиради. Кўзнинг ташқи бурчагидан юқорига қараган ажинлар ҳаётда ўз ўрнини топадиган, атрофидагиларнинг ҳурматини қозона оладиган аёлларга ҳос.

- Лаб атрофидаги “ўрдак панжаси” шаклини эслатувчи ажин оптимистик характерингиздан дарак беради. Бу тоифа аёллар ўзгалар дардига шерик бўлиши, ўзи қолиб, бировнинг муаммосини ҳал этиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

- Икки қош ўртасидаги чуқурча тақдирнинг сиз учун атаган синовлари хали олдинда эканлигини англатиши мумкин. Ташвишланманг! Қош ўртасидаги йирик ажин кўп ҳолларда юқори мартабага эришиш, парвоз онлари ва бахтли турмуш билан ҳам ифодаланади.

- Қошнинг фақат бир тарафига қараб йўналган ажин соғлиғингиздаги ўзгаришлардан огоҳлантиради. Шахсий ҳаётда эса ҳаммаси яхши ва сиз кутгандек бўлишига ишорадир.

- Иккита қош ўртасида, энига жойлашган ва яққол кўриниб турган ажинлар, ташкилотчилик қобилиятингиздан дарак беради. Ҳамиша вақтингиз зиқ, нуқул чоп-чоп билан бандсиз. Шунингдек, вақти-вақти билан асабийлик ҳам кузатилади. Шундайми?

- Пешонадаги ингичка, билинар-билинмас ажинлар феъл-атворингизнинг ўзгарувчан эканлигини билдиради. Бу тоифа аёллар дид борасида ажралиб туришади, ўзи ҳам, ҳаёти ҳам гўзал бўлиши учун тинмай меҳнат қилишади.

- Юз қисмларидаги ёшга доир текис, аниқ ва чуқур жойлашган ажинлар соҳибасига эркаклар ҳам ҳавас қилса арзийди. Унда ўзига ҳос шижоат, ғайрат ва мақсад сари интилувчанлик бор.

- Пешонадаги қисқа ётиқ чизиқлар юмшоқ феълли, кўнгилчан аёлларга ҳос. Бундай аёлни ҳафа қилиш осон бўлса-да, аразини ортиқча намойиш этавермайди. Ҳатто ғам-ғуссани ҳам кулиб туриб енгиши мумкин.

- Бурундан лаб атрофига қараб йўналган ажинлар ўзига ҳос характердан дарак беради. Бундай аёллар об-ҳаво сингари ўзгарувчан, ҳафа бўлгани ҳам, хурсандлиги ҳам сезилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юздаги ажинлар феълимиздан даракми?