Севги пайдо қилган эҳтирос олови бир умр ловуллаб ёнмайди – пасайиши ҳам мумкин. Ҳурмат эса ўзгармайда, албатта унга эришилган бўлса. Лекин унга етишмоқ осонмас. Чунки у тез келмайди ва баҳоси жуда юқори. Шу керакми, деган савол туғилиши ҳам мумкин. Чунки, шундай эркаклар борки, хотини уни бир чақага олмайди ва бундан эр ўкинмайди. Аксинча, у шу баҳонада эр бўлиб бажариши лозим бўлган айрим вазифаларини адо этишдан қутилганига хурсанд.
Кўпчилик ҳолатда эса, хотин умр йўлдошини ҳурмат қилади, унинг ёнида ўзини бахтли, осойишта ва ҳимояланган сезади. Шундай мақол бор: «Бахтли бўлмоқчимисан? Шоҳ қаршида тик тур, xудо олдида бошингни эг, эринг рўпарасида – тиз чўк». Қадим нақл ижроси учун бечора аёлга муносиб эр керак, чунки ландовурининг қаршисида қандай кўйга тушмасин, ҳатто оёғига йиқилиб ўтинган тақдирда ҳам бирор натижага эришиш қийин. Нима қилсин? Ноилож қолиб, эри қилиши керак бўлган ишларни ҳам ўзи бажаришга мажбур бўлади ва бундай кўргуликдан кейин ундан эрини ҳурмат қилишни талаб қилиш мумкинми? Хотинни ҳамма нарсага мажбур қилиш мумкиндир, лекин ҳурмат қилишга эмас. Чунки ҳурматга эришилади. Лекин қандай? Қуйидаги тавсияларда унинг жавобини топасиз.
Бақирманг. Тажовузкорона ҳаракат қилсангиз, ҳатто мушук ҳам овозини кўтаради. Ғазабга берилиб, товушни баланд қилиш инсоннинг кучли эканини билдирмайди. Аксинча, бу ожизлик белгиси бўлиб, одам ўзини назорат қилолмаслигидан далолат. Аёлларга нисбатан болалар, эркакларга нисбатан аёллар кўп бақириши маълум бўлган. Кучли эркаклар ҳеч қачон овозини кўтармайди. Чунки бундай фойда йўқ.
Назарингизни паст қилманг. Бу ерда гап қайтимни бермагани учун сотувчи билан жанжаллашиш устида бормаяпти. Паст кетиш — ҳар қандай майда ва арзимас нарсаларга керагидан ортиқ аҳамият беришдир. Аёллар эркакнинг воқеа-ҳодисaларга бўлган муносабатига ҳаддан зиёд сезгир бўлишади ва уларга эркакнинг озгина инжиқлиги ҳам салбий таъсир этиб, унга нисбатан ҳурматини сўндиради.
Ҳасад қилманг. Одамлар бир хил яшамайди. Агар қўшнингизнинг омади чопган бўлса, унга етишиш ўрнига, «унинг бир қинғирлиги бор», ёки «биргина маошга машина ололмасди», деган гаплари ошкора айтсангиз, ўзингизнинг ҳеч нарсага арзимаслигингизни таъкидлаган бўласиз ва бу билан ўзгаларнинг ҳурматини қозона олмайсиз. Биринчи галда хотинингизнинг. Яхшиси шундай қилингки, сизга ҳавас қилишсин.
Сахий бўлинг, аввало хотинигизга. Ёқтирган бирор нарсасини совға қилинг. Агар сўнгги русумдаги куйлак олиб берсангиз, наинки ўзи, ҳатто унинг дугоналари ва ҳамкасб аёллар ҳам сизни мақташганини эшитиб қоласиз. Бу билан фақат хотинингизнинг эмас, бошқаларнинг ҳам ўзингизга нисбатан ҳурматини оширишга эришасиз.
Муҳокама қилишга шошилманг. Дўстни эмас, душманни астойдил танла, деган шарқ мақоли бор. Атрофдагиларга беписанд муомалада бўлган эр ҳатто хотинининг ҳам ҳурматини қозонмайди. Ҳаммани «ахмоқ» ва «ярамас» санаган одамнинг улар билан очиқ курашга бориши гумон. Шунинг учун улардан ачиқланиш ўзидан норозиликнинг бир кўриниши эканини хотинлар яхши англашади ва эрга муносабат ҳам шунга яраша бўлади.
Ҳақ бўлса, тан олинг. Баъзи одамлар ноҳақ эканини бўйнига олишни исташмайди. Аслида бундай одамлар заиф бўлишади. Уларга хатоликлари исбатлаб берилса ҳам, тан олиш ўрнига, ўзларини минг кўйга солишади. Бу эса уларга нисбатан ғазабни қўзғайди. Кучли инсонлар ўзини ҳурмат қилгани учун ҳам хатосини тан олишдан қўрқмайди ва бу билан уларнинг ҳурмати янада ошади.
Маҳоратли бўлиш. Аёллар жуда эътиборли бўлишади. Айниқса, маҳорат билан бажарилган иш уларни маҳлиё этади. Демак, ҳурмат қозониш учун маҳорат ҳам керак.
Хатони тузатиш. Аёл киши нотўғри гапирганда, уни хафа қилиб қўймаслик учун гапини мақуллаш ҳурмат келтирмайди. Унинг иғво қилганини ёки бировнинг устидан кулиб гапирганини эшитганда лоқайд бўлмаслик керак. Аксинча, унга бу қилган иши яхши эмаслигини айтиш, аввалига унга хафа қилиб қўйсада, кейин кўнглига, сиз ҳақингизда «инсофли одам экан», деган фикр келади ва бу ҳурматга муносиб эканингизни билдиради.
Камситманг. Аёл фариштага қиёс қилинса-да, у камчиликдан холи эмас. Бирор қилиғи ёқмаган бўлса, бунинг учун ўзини танқид қилиш ярамайди, яхшиси камчилигини кўнглига оғир ботмайдиган қилиб тушунтириш керак. Акс ҳолда айб ўзида бўлса-да, нотўғри қилган ишини юзига солган одамни аёллар ёқтиришмайди.
Ёрдам беринг. Илтимос қилишини кутмай аёлга ёрдам беришни ўрганинг. Сўралганда кўрсатилган хизматдан, шу хизмат кераклигини билиб, уни амалга оширган эркак ўзига нисбатан аёл ҳурматини қозонади.
Ўзингизни ҳурмат қилинг. Ўзини ҳурмат қилмаган кишини ҳеч ким ҳурмат қилмайди.
Бундай одамлар кўп: улар ўзини яхши кўради, авайлайди, нима қилса қилади, лекин ҳурмат қилмайди. Одам ўзини ҳурмат қилиши учун икки қоидага риоя этиши керак:
а) ўзингиз инсофсизлик деб билган ишни, гарчи бу иш ёқимли, хавфсиз ва маъқул бўлиб, бошқалар уни қилган тақдирда ҳам бажарманг.
б) агар бирор ишни қилишни тўғри деб ҳисобласангиз, ҳеч ким уни баҳоламаслиги ва уни қилишга хоҳишингиз йўқлигини билсангиз ҳам уни бажаринг.
Хуршид НУРУЛЛАЕВ тайёрлади
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
Украина мудофаа вазири қурол-яроғ сўраб Жанубий Кореяга бормоқчи