
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 3 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2904 сўм 68 тийин этиб белгиланди. Бу 26 апрелдаги курсга нисбатан 5 сўм 42 тийинга кўп.
3 майдан эътиборан 1 евро қиймати 3310 сўм 18 тийин (26 апрелдаги курсга нисбатан 12 сўм 30 тийин қиммат), 1 Хитой юани 448 сўм 68 тийин (26 апрелдаги курсга нисбатан 3 сўм қиммат), 1 Россия рубли эса 45 сўм 15 тийин (26 апрелдаги курсга нисбатан 1 сўм 37 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар