Apple, Microsoft ва Google акцияларининг узоқ йиллик ўсиши ҳисоблаб чиқилди

Технология соҳасидаги энг йирик компаниялар биржа савдосига чиққан дастлабки куни 1000 доллардан сармоя киритилганида, бугунги натижа жуда катта бўларди.
Microsoft 1986 йилда IPO ўтказган. Акциялар бўлиниши инобатга олинганда, дастлабки нарх 0,07 долларга тенг. Шу вақтда киритилган 1000 доллар ҳозир 5,6 миллион долларга айланган бўларди.
1999 йилда Nvidia акцияларига сарфланган 1000 доллар тахминан 5 миллион доллар, 1980 йилда Apple'га киритилган маблағ 2,9 миллион доллар, 1997 йилги Amazon IPOси эса 3,3 миллион доллар даромад келтирган бўларди.
Tesla'нинг 2010 йилги IPOсида киритилган 1000 доллар бугун 358 минг доллар, Google'нинг 2004 йилги акциялари эса 175 минг доллар қийматга етган бўларди.
Бу ҳисоблар назарий сценарийга асосланган. Чунки IPO пайтида қайси компания келажакда бозор етакчисига айланишини аниқ билиб бўлмайди. Бундан ташқари, кўплаб компанияларнинг акциялари бундай юқори ўсишни қайд этмайди.



























Изоҳлар 0
…