Шоу-бизнес вакилларининг солиқ қарзи 424,9 млн сўмга етди

1 дақиқа ўқиш75
Шоу-бизнес вакилларининг солиқ қарзи 424,9 млн сўмга етди

Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 23 июн ҳолатида шоу-бизнес соҳасида фаолият юритувчи 1 680 нафар шахс 2025 йилда олган даромадлари бўйича ҳисобот топширган. Уларнинг жами даромади 9 млрд 33 млн сўмни ташкил этган.

Ушбу маблағлардан 879,6 млн сўм жисмоний шахслар даромад солиғи ҳисобланган. Даромадлар ҳақида декларация тақдим этганларнинг асосий қисмини учинчи рейтинг гуруҳига кирувчи ижрочилар ташкил қилган. Уларнинг сони 1 507 нафар бўлиб, жами даромаднинг 6,3 млрд сўмдан ортиқ қисми айнан шу тоифага тўғри келган.

Шунга қарамай, 938 нафар санъаткорнинг бюджет олдида қарзи борлиги аниқланган. Уларнинг умумий солиқ қарзи 424,9 млн сўмни ташкил этмоқда.

Мажбурий тўлов муддати 2026 йил 1 июнда якунланган. Энди солиқ органлари қарздорликни мажбурий ундириш чораларини қўллаши мумкин.

Шунингдек, декларация топширмаган ёки нотўғри маълумот киритган шахслар учун солиқ мажбуриятларини солиқ идораларининг ўзи ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи берилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?