date
views 4 867

Ўзбекистон тарихда илк бор 1 миллиард долларлик облигацияларни жойлаштирди

Ўзбекистон тарихда илк бор 1 миллиард долларлик облигацияларни жойлаштирди
Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон тарихда илк маротаба 1 миллиард долларлик облигацияларни жойлаштирди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Лондон фонд биржасига таяниб маълумот берди.
Хабар қилинишича, қарз облигацияларини ёпиш муддати 2024 ва 2029 йил февраль ойлари этиб белгиланган.

Ўзбекистон аввалига облигациялар даромадлилигини 5,625 — 5,75 фоиз ҳамда 6 фоиз миқдорида белгилаган эди, аммо талабнинг юқорилиги сабабли фоиз ставкалари қайта кўриб чиқилиб, улар 4,75% ва 5,3% гача туширилди.

Жойлашув талабга жавоб берадиган ва яхши диверсификация қилинган бўлиб чиқди, чунки институционал инвесторлардан 3,8 миллиард $ лик 150 га яқин таклиф қабул қилинди.

Жўғрофий нуқтаи назардан британиялик инвесторлар 5−10 йиллик облигацияларнинг 39% ва 32 фоизини, америкаликлар 23% ва 31 фоизини харид қилдилар. Континентал Европа инвесторлари 32% ва 37 фоизига эга бўлдилар, қолган 6% ва 10 фоизи эса Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка инвесторлари томонидан сотиб олинди.

Облигацияларнинг аксариятини (75% ва 78%) бошқарув фондлари, суғурта компаниялари ва пенсия фондлари (20% ва 16%) ҳамда банклар (5−6%) харид қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон тарихда илк бор 1 миллиард долларлик облигацияларни жойлаштирди