Терроризм, тажовузкор экстремизмни муайян бир дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмас. Бу ҳақда 16 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Содиқ Сафоевнинг таъкидлашича, тадқиқотларда диний эътиқод радикал оқимларга қўшилишнинг асосий омили эмаслиги исботланган.
«Хорижий ҳамкорларимиз билан мулоқот учун тизимли платформа яратиш муҳим ва бугун ўз ишини бошлаган форум айнан шу мақсадга қаратилган. Чунки бугунги кунда башарият юзлашаётган кескин зиддиятларни ечиш, биринчи навбатда дунёдаги асосий муаммо – ўзаро ишонч дефицити, маданият ва цивилизациялар ўртасида ўзаро тушиниш танқислигини бартараф этиш билан боғлиқ.
Шак-шубҳа йўқки, ҳозирги замондаги низолар, халқаро терроризм, экстремизм ва зўравонликнинг тубида, энг аввало, жаҳолат ва адоват, иррационал, олдинги даврлардан мерос қолган, дунёқараш ётибди. Уларга қарши кураш, биринчи навбатда, маънавият, маърифат, таълим, мулоқот эвазига олиб борилмоғи лозим.
Яна ва яна такрорлашдан тоймаслигимиз керак: терроризм, тажовузкор экстремизмни муайян бир дин билан боғлаш зинҳор ва зинҳор мумкин эмас. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диний эътиқод радикал оқимларга қўшилишнинг асосий омили эмас. Динлар, маданиятлараро бағрикенглик ва уйғунликни қарор топтириш, ўрнашиб қолган стереотиплар ва янглиш фикрларга қарши курашиш – умумий вазифамиздир. Аминманки, ушбу форум айнан шу мақсадга ҳизмат қилади», – деди Сенат расмийси.
Маълумот учун, форумда АҚШ, Англия, Австрия, Индонезия, Нигерия, Гана ва бошқа давлатлардан келган таниқли диншунослар ҳамда диний уламолар иштирок этмоқда. Тадбир иштирокчилари кўпмиллатли жамиятда конфессиялараро мулоқотни таъминлаш бўйича тажриба алмашмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда