250 хил қовун ва 186 минг сайёҳ: Хивадаги халқаро фестивал қандай ўтди?

2 дақиқа ўқиш153
250 хил қовун ва 186 минг сайёҳ: Хивадаги халқаро фестивал қандай ўтди?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Қовун сайли – 2026» халқаро фестивали доирасида 259 дан ортиқ қовун нави татиб кўрилиб, Хива «Энг кўп қовун дегустацияси ўтказилган фестивал» номинацияси бўйича Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
  • 7–9 август кунлари Хивадаги фестивалда республиканинг турли ҳудудларидан келтирилган 250 хил қовун нави ва улар асосида тайёрланган 200 дан ортиқ маҳсулот намойиш этилди.

Қадимий ва гўзал Хива шаҳрида Хоразм вилоятининг бетакрор миллий анъаналари, бой гастрономияси ва улкан туристик салоҳиятини кенг намойиш этган «Қовун сайли – 2026» халқаро фестивали юқори савияда бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли тадбир нафақат миллий полизчилик маданиятини тарғиб қилди, балки жаҳон миқёсидаги тарихий рекордга ҳам имзо чекди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Ичан қалъада минглаб сайёҳларни жамлаган байрам

Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестивал жорий йилнинг 7–9 август кунлари улуғвор «Ичан қалъа» мажмуаси ҳамда замонавий «Arda Khiva» туристик мажмуасида ўтказилди.

Масштаблы тадбир давомида меҳмонларга республикамизнинг турли ҳудудларидан келтирилган 250 хил қовун нави ҳамда улар асосида тайёрланган 200 дан ортиқ ноёб маҳсулотлар намойиш этилди. Фестивал дастури қовун ва миллий таомлар дегустацияси, халқ ҳунармандчилиги кўргазмалари, жозибали фольклор ва театрлаштирилган томошалар, маҳорат дарслари ҳамда унутилмас концерт дастурларига бой бўлди.

Статистик маълумотларга кўра, фестивал кунларида қадимий Хивага жами 186 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Уларнинг 36 минг нафарини хорижий меҳмонлар, 150 минг нафарини эса маҳаллий саёҳлар ташкил этди.

Гиннесс рекордлар китобига киритилган тарихий воқеа

Фестивалнинг энг ҳайратланарли ва тарихий воқеаси янги жаҳон рекордининг ўрнатилиши бўлди. Тадбир доирасида иштирокчилар 259 дан ортиқ қовун навини татиб кўришди.

Мазкур жараён халқаро стандартларга мувофиқ қайд этилиб, натижада Хива шаҳри «Энг кўп қовун дегустацияси ўтказилган фестивал» номинацияси бўйича расман Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. Бу эса мамлакатимиз туризм салоҳияти яна бир бор жаҳон аренасида тан олинганининг ёрқин исфотидир.

Ғолиблар ва қимматбаҳо совринлар эгалари

Фестивал якунида полизчилик ва деҳқончиликда юқори натижаларга эришган фаол иштирокчилар тақдирланди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра:

  • Гран-при: Хива шаҳрига насиб этди ва бош соврин — замонавий BYD Champion электромобили билан тақдирланди;

  • 1-ўрин: Янгиариқ тумани;

  • 2-ўрин: Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси;

  • 3-ўрин: Урганч давлат университети ҳамда «UzAuto Motors»нинг Хоразм филиалига насиб этди.

«Қовун сайли – 2026» Хоразмнинг қадимий деҳқончилик анъаналарини асраб-авайлаш, гастрономик туризмни ривожлантириш ва мамлакатимизнинг туристик имкониятларини дунёга танитиш йўлидаги улкан қадам бўлди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?