Жиззахда қор бўронида қолиб кетган фуқаролар қутқарилди

24-январдан 25-январга ўтар кечаси Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Фориш туманидаги “Қораобдол ота” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида кучли шамол ва қор бўрони сабаб бир нечта транспорт воситаси ҳаракати қийинлашгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Ҳайдовчи ва йўловчилар мураккаб вазиятда қолганидан сўнг, ФВВнинг қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига юборилди. Махсус техника ёрдамида қутқарувчилар об-ҳаво ёмонлашуви туфайли йўлда қолиб кетган автомобилларни чиқаришда амалий кўмак бериб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмади. Вазият тезкор тарзда назоратга олинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг