Чирчиқда «Бўзсув» каналига тушиб кетган аёл қутқарилди
1 дақиқа ўқиш115

26 июн куни соат 09:50 да Чирчиқ шаҳридаги «Бўзсув» каналида сувга тушиб кетган аёл қутқарилди.
Кучли оқим олиб кетаётган аёлни Камолот ГЕСи ходимлари кўриб қолган ва дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар берган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар аёлни сувдан олиб чиқиб, қирғоққа олиб чиққан. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. У сузишни билмагани учун мустақил равишда сувдан чиқа олмаган.
Ҳозирда унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.


Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…