Самарқанд–Ургут темир йўлида кутилмаган ҳодиса юз берди

Самарқанд–Ургут темир йўлида кутилмаган ҳодиса юз берди
Қисқача

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтган "Самарқанд – Ургут" темир йўл линиясининг бир қисми Зарафшон дарёси қирғоқни ювиб кетиши натижасида пастликка қулаб тушди. Ўтган йилнинг ноябр ойида фойдаланишга топширилган ушбу янги йўналиш Самарқанд шаҳри ҳамда Жомбой, Пастдарғом, Тойлоқ ва Ургут туманлари аҳолиси учун қулай транспорт қатновини таъминлаш мақсадида барпо этилган эди.

Самарқанд вилоятида Зарафшон дарёси қирғоқни ювиб кетиши оқибатида темир йўлнинг бир қисми қулаб тушди. Ҳодиса Тойлоқ тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтган темир йўл участкасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, дарё суви темир йўлнинг таянч қисмини ювиб кетиши оқибатида унинг бир қисми пастликка қулаб тушган.

Воқеа жойидан олинган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Мазкур тасвирлар гувоҳлар томонидан таҳририятларга ҳам юборилган. Айни пайтда ҳодиса юзасидан масъул ташкилотлар томонидан расмий маълумот ҳали эълон қилинмаган.

Норасмий манбаларга кўра, зарар кўрган участка "Самарқанд – Ургут" янги темир йўл линиясига тегишли. Мазкур йўналиш ўтган йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилган бўлиб, Самарқанд шаҳри ҳамда Жомбой, Пастдарғом, Тойлоқ ва Ургут туманлари аҳолиси учун замонавий ва қулай транспорт қатновини таъминлаш мақсадида барпо этилган эди.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги, шунингдек, темир йўл қатновига қай даражада таъсир кўрсатгани ҳақида расмий ахборот берилгани йўқ. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар