Озода Нурсаидова огоҳлантирди: сохта видеоларга ишонманг (видео)

Озода Нурсаидова огоҳлантирди: сохта видеоларга ишонманг (видео)

Озода Нурсаидова ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлисларига муҳим мурожаат йўллади. Хонанда сўнгги пайтларда унинг номидан сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган ёлғон видеолар тарқалаётганини маълум қилди.

Санъаткорнинг айтишича, айнан шу сабаб унга жуда кўп қўнғироқлар келиб тушмоқда. Айримлар уни турли кўз дорилари ёки уй-жой лойиҳаларини реклама қилганликда айбламоқда. Бироқ хонанда бундай рекламалар билан умуман шуғулланмаслигини қатъий таъкидлади.

“Сунъий интеллектда тайёрланган видеоларга ишонманглар. Мен деярли реклама қилмайман, фақат жуда кам ҳолатларда — ўзим ишонган маҳсулот бўлса, шунда ҳам расмий саҳифам орқали эълон қиламан,” — дея изоҳ берди у.

Шунингдек, Озода Нурсаидова юртдошларимиз айнан шу каби ёлғон рекламаларга алданиб қолаётганини афсус билан қайд этди. У бундай фирибгарликларда ўз номидан фойдаланилаётганидан норози эканини билдириб, одамларни эҳтиёткор бўлишга чақирди.

“Кимнингдир жиноятига шерик бўлишни хоҳламайман. Агар мен бирор реклама қилсам, албатта уни Instagram саҳифамга жойлайман. Агар у ерда йўқ бўлса, демак мен реклама қилмаганман,” — деди хонанда.

Хонанда якунда барчани огоҳликка чақириб, пул ва ёлғон ваъдаларга алданмасликни тавсия этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар