Фарғонадаги ЙТ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фарғонадаги ЙТ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, бугун, 14 июн куни Ўзбекистон туманида Ласетти-2 ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2008 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н. бошқарувидаги Ласетти-2 қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарши йўналишга чиққан.

Шундан сўнг автомобил ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1973 йилда туғилган Р.О. бошқарувидаги Фав Тигер юк машинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Ласетти-2 ҳайдовчиси Р.Н. ва автомашинада бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи Z.Sh. оғир жароҳат олган.

Улар шифохонага олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Қува туманида Nexia-2 ва Оних иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинган эди.

Ўша ҳодиса оқибатида Nexia-2 автомобилининг 49 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар