Фуқаролар манфаати – адолат мезони

Фуқаролар манфаати – адолат мезони

Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ҳужжатлар ижросини таъминлаш, аҳоли, жамият ва давлат корхоналари манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги амалий чоралар кўриб борилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро  судининг қарорига асосан, қарздор А.Охуновдан ундирувчи Р.Хакимовахон фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Юқоричирчиқ туман бўлимида ижро иши юритилган.

Қарздор вақтинча ишсизлиги ҳамда қисман тўловларни амалга ошириб келганлиги сабабли, қолдиқ суммалар қарздорликни вужудга келтирган. Натижада шу кунга қадар алимент тўловлари йиғилиши натижасида қарздорлик 58 206,4 минг сўмни ташкил этган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Охуновдан 19.05.2026 йилда шу кунгача тўпланиб қолган жами 58 206,4 минг сўм алимент қарздорлиги ундирувчи фойдасига тўлиқ ундирилиб, ундирувчига тегишли бўлган банк пластик картасига ўтказилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Иқтисодий ишлар бўйича Юқоричирчиқ тумани судининг ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи "HUDUDGAZTA’MINOT" AKSIYADORLIK JAMIYATI фойдасига 229.144,6 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан  Бюронинг Юқоричирчиқ тумани бўлимида ижро иши юритилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 19.05.2026 йилда ижро ҳужжатида кўрсатилган 229.144,6 минг сўм қарздорлик пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи "HUDUDGAZTA’MINOT"АЖнинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро  судининг 26.10.2024 йилдаги қарорига асосан, қарздор А.Намдан ундирувчи Н.Нам  фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Юқоричирчиқ туман бўлимида ижро иши юритилган.

Қарздор ташаббусига кўра вояга етмаган фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент суммаси ҳисобланиб, 124 566,6 минг сўмни ташкил этган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Нам ўз хоҳишига кўра фарзанди вояга етгунига қадар бўлган жами 124 566,6 минг сўм алимент пуллари ундирувчи фойдасига тўлиқ ундирилиб, ундирувчига тегишли бўлган банк пластик картасига ўтказилиши таъминланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар