Юнусободда газ таъминоти ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида газ таъминоти бўлими ходими пора олиш вақтида қўлга олинди.
Маълум қилинишича, у фуқарога газ ҳисоблагичи мавжуд эмаслиги ҳолатига кўз юмиш ва қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмасликни вада қилган.
Тергов маълумотларига кўра, ходим навбатдаги пора сифатида 10,8 млн сўмни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.
Шунингдек, у аввал ҳам айнан шу фуқародан 1,2 млн сўм миқдорида пул олгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ноқонуний моддий манфаатдорлик олиш билан боғлиқ ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишнинг барча ҳолатларини ўрганмоқда.






























Изоҳлар 0
…