Самарқандда юк машинасида ёнғин: сабаб аниқланди, жабрланганлар йўқ

Самарқандда юк машинасида ёнғин: сабаб аниқланди, жабрланганлар йўқ

Самарқанд вилоятида юк автомашинаси билан боғлиқ ёнғин ҳолати қайд этилди. Ҳодиса 16 июнь куни Оқдарё тумани “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудида жойлашган очиқ ер майдонида содир бўлган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, соат тахминан 11:24 да фуқаролар томонидан эски юк машинаси тиркамаси ичида резина чиқиндилари ёқилаётгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Мутахассисларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди ва унинг кенгайиб кетишининг олди олинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Дастлабки ўрганишлар давомида резина чиқиндилари ишчи-хизматчилар томонидан ёқилгани аниқланди. Бу эса ёнғин келиб чиқишига асосий сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан масъул шахсларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари, чиқиндиларни нотўғри йўл билан йўқ қилишнинг салбий оқибатлари ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтиришлар берилди.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда. Мазкур воқеа яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш муҳимлигини кўрсатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар