Тошкентда нон ичига наркотик яширган эркак қамалди

Тошкентда наркотик моддаларни нон ичига яшириб, танишига етказиб беришга уринган эркак суд ҳукми билан беш йил бир ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Маълум қилинишича, эркак етказиб бериш хизмати орқали танишига нон жўнатган. Бироқ нон ичига наркотик модда ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган махсус мослама яширилган эди.
Тақиқланган буюмлар такси автомобилини текшириш жараёнида аниқланган. Нон ичидаги яширин моддалар топилгач, ҳолат юзасидан тергов олиб борилган.
Суд эркакни беш йил бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.






























Изоҳлар 0
…