Хатирчида олти ойлик ўғлини ўлдирган ота 15 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш182
Хатирчида олти ойлик ўғлини ўлдирган ота 15 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди олти ойлик ўғлини ўта шафқатсизлик билан ўлдиришда айбдор деб топилган 33 ёшли эркакни 15 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради Nuz.uz.

Фожиа 2026 йил 9 январ куни содир бўлган. Суд материалларига кўра, эркак дам олишига халақит берган боланинг йиғисидан жаҳли чиққан. У қариндошлари кўз ўнгида чақалоқнинг оғзини пайпоқ билан беркитган ва уни бир неча марта қаттиқ силкитган. Шу пайтда боланинг боши диваннинг ёғоч қисмига урилган ва у оғир тан жароҳатлари олган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида чақалоқ оғир бош мия жароҳати, қон қуйилиши, бош мия ва ўпка шиши ҳамда ўткир нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этгани кўрсатилган.

Суд эркакни ожиз аҳволда экани олдиндан аён бўлган шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиришда айбдор деб топди. Унга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Дастлаб жиноят иши қасддан баданга оғир шикаст етказиш моддаси билан қўзғатилган. Чақалоқ вафот этгач, айблов қасддан одам ўлдириш моддасига ўзгартирилган

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?