— «Билагимда учбурчак шаклидаги ғалати доғ пайдо бўлганида, — дейди анапалик Вадим Грачев. — Жуда қўрқиб кетдим. Уни қандай бўлмасин, йўқотиш ҳаракатига тушдим. Аммо кейинчалик доғ ўз йўлимни топишимга кўмак берди…»
Бу ишда врач ҳам ожил қолади
— Ёрдам бера олмайман, — қўлларини силтади врач. — Фикримча бу нарса унчалик қўрқинчлига ўхшамайди. Вақти келиб бир кун ўзи йўқолиб кетади…
Бу гапни эшитиб, Вадимнинг жон-пони чиқиб кетди. Ахир, мана, бешинчи маротаба поликлиникага қатнаши. Ҳар сафар шу гап…
Доғ кунларнинг бирида тўсатдан пайдо бўлганди. Вадим кўрдики, билагида учбурчак шаклидаги доғ ҳосил бўлибди. У яна яхшироқ тикилиб қаралса, қандайдир мифологияга оид суратни ҳам эслатиб юборади. Энг ёмони, ҳар куни эрталаб билагини доғ қаттиқ куйдирарди. Вадим чидай олмас, тишни тишга босганча то оғриқ ўтиб кетмагунча қотиб ўтиришга маҳкум эди. Дўхтирлар бўлса, анализ олишар ва қўл силташдан нарига ўта олишмасди.
Дўхтирлардан бири кутилмаганда шундай деб қолди:
— Ука, бу доғ скандинавия мифларига тегишлига ўхшайди. Биласизми, қадимда алоҳида одамлар худди шунга ўхшаш учбурчакларни билакларига чизиб юришган…
— Мен ҳам илгари мифология билан бироз шуғулланиб кўрганман. — деди Вадим. — Лекин бунақанги нарсалар ҳақида эшитмаган эканман…
«ААРД» БЕЛГИСИ
Вадим тинчини йўқотди. Тўғри-да, ҳақиқатан афсонавий доғ бўлиб чиқмасин бу нарса…
Кутубхонага борди-да, скандинавия афсоналарига оид барча китобларни уйига олиб келди. Эринмасдан уларни бирма-бир варақлай бошлади. Ниҳоят топди. Худди билагидаги доғларга ўхшаб кетадиган алоҳида белгилар тўғрисидаги маълумотларга кўзи тушиб тўлқинланиб кетди. Баъзан доғнинг қаттиқ куйдириб қўяётганини ҳам унутди…
Ана, учбурчак шаклидаги доғ сурати…
Маълум бўлишича, бу доғ Аард белгиси деб номланган экан. Бу белги фақат турли ёмон ниятли одамлар, тирик мурдалар ҳамда вампирлар билан бемалол кураша олувчи кимсаларгагина қўйилган. Белги қўйилган одам юқоридаги мажбуриятларни бўйнига олиши лозим бўлган. Албатта, Худонинг ўзи унга кўмак бериб турган. Гарчи, Вадимнинг хаёлида бу гаплар афсонага ўхшаб туюлса-да, ҳақиқатми-йўқми, шуни ўзида синаб кўрмоқчи бўлди.
— «Кўраман, — деди ўзига ўзи. — Агар ростакамига мен бегуноҳ одамларни ёмонлар ҳамласидан қутқара олсам, демак, китобдаги ёзувлар ҳақиқат бўлиб чиқади…»
Вадим бир неча кун кузатиб юрди. Доғ уни қай пайт ва қаерларда куйдира бошлашини текшира бошлади.
Бир куни йўлда кетаётиб, бирдан билагини доғ куйдира бошлади. У базўр чидаб ён атрофига разм солди. Не кўз билан кўрсинки, тор кўчалардан бирида уч барзанги ёшгина қизни ўртага олиб дўқлаяпти. Бири қўлидаги пичоқни қизчанинг томоғига қадаб олибди.
— Ана энди ўзингдан кўр, — деди улардан бири қизга. — Онанг айтганимизга кўнмадими, энди сени тинчитиб кетамиз…
Вадим қандай тезликда йигитларнинг олдига бориб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди. Шу тобда билагида пайдо бўлган номаълум куч қизчани қутқаришга ёрдам берди. Барзангиларни бирма-бирерга думалатиб, қизнинг қўлидан етаклаганча уйига олиб борди. Онаси прокурор экан. У жуда қалтис жиноий ишни кўраётганда, кимлардир уни қўрқитиб, агар айтганларига кўнмаса, қизидан айрилиши муқаррарлигини таъкидлашган экан…
Ана ўша воқеадан сўнг доғ оддий эмаслигига амин бўлди. Ҳар куни йўл-йўлакай ёмон одамларни ўзича қидирадиган, бегуноҳларни қутқаришга ошиқадиган бўлди.
Орадан бир ҳафтача ўтиб, автобус бекатида турса, яна билаги куя бошлади. Шошиб атрофни кузатди. Қараса, катта йўлни ўн уч ёшлар атрофидаги болакай кесиб ўтяпти. Қўлида китоб. Ўқишга шу қадар берилиб кетганки, машиналар билан умуман иши йўқ. Вадим ҳовлиқиб қарама-қарши томонга кўз ташлади. Узоқдан бир машина жуда катта тезликда учиб келарди. Жонҳолатда бола тарафга қараб чопди. Бу орада машина ҳаметиб келиб қаттиқ тормоз берди. Хайриятки, Вадим болани қутқариб қолишга улгурди. Машина бўлса, йўл четига чиқиб ағдарилди.
Хуллас, Вадим энди оғриқларга ҳам эътибор бермай қўйди. Қанчалик жони оғримасин, бу доғ билан ичида фахрланадиган, кўнгилсизлик кутаётган одамларга ёрдам бериш учун ошиқадиган бўлди.
У аждодлари қолдириб кетган бундай қимматбаҳо меросга эга бўлганидан жуда бахтиёр эди.
Анна БОНДАРЕНКО
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди