17:46 / 21.07.2020
2 673

Ўзбекистонда коронавирусга оид «Tez yordam» телевизион лойиҳаси иш бошлади

Ўзбекистонда коронавирусга оид «Tez yordam» телевизион лойиҳаси иш бошлади
«Milliy TV» телеканали Масс-медиа фонди, Kun.uz ва бошқа бир қатор электрон ОАВлар билан биргаликда Ўзбекистон аҳолисининг коронавирус ҳақидаги билимларини оширишга қаратилган «Tez yordam» теледастури намойишини бошлади.

Ўзбекистонда ковид-19 пандемияси билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Шундай шароитда аҳолининг коронавирусга оид етарли ва тўғри маълумотга эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Аломатлари бўлган ва бу касаллик ўзида бор деб тахмин қиладиганларнинг ҳаммаси ҳам шифокор билан тўла маслаҳатлаша олмаяпти, баъзида тез ёрдамдан ҳам тезкор ёрдам бўлмаётгани бу одамда ваҳима уйғотади, бу эса вазиятни янада мураккаблаштиради.

«Tez yordam» дастуридан мақсад – ёрдамга муҳтожларни тинчлантириш, уларга зарур маслаҳатларни бериш ва кўмак кўрсатиш.

Коронавирус учун дори ҳали мавжуд эмас, аммо ўз вақтида тўғри маълумотга эга инсонни касалликка қарши қуролланган дейиш мумкин. Соғайиш учун олтин оралиқни ушлаш керак – ваҳимага берилмаслик, шу билан бирга касалликка енгил қарамаслиги керак.

Дастурга коронавирус ҳақида бошловчи ва томошабинларнинг саволларига жавоб берувчи тиббиёт мутахассислари таклиф этилади:

Раъно Қосимова – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди
Дилдора Секлер – вирусолог, молекуляр генетик тадқиқотлар бўйича мутахассис, тиббиёт фанлари номзоди
Азиза Хўжаева – Defactum Laboratories тиббиёт клиникасида клиник иммунолог-инфекционист, тиббиёт фанлари номзоди
Дастур бошловчиси – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

Дастур ҳар куни соат 18:00да «Milliy TV» канали ва Масс-медиа фондининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилади.

Саволларни +998977578080 рақамига қўнғироқ қилиш орқали бериш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга оид «Tez yordam» телевизион лойиҳаси иш бошлади