Тошкентда хусусий клиника шифокорлари туғруқни тез ёрдамга топширди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги хусусий клиникалардан бирида туғруқ жараёнида кутилмаган вазият юзага келди. Клиникада фаолият юритаётган шифокорлар аёлнинг туғруғини мустақил равишда қабул қила олмагач, 103 тез тиббий ёрдам хизматини чақиришга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, тез ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келиб, туғруқ жараёнини ўз зиммасига олган. Натижада чақалоқ айнан тез тиббий ёрдам ходимлари кўмагида дунёга келган.
Шундан сўнг она ва янги туғилган чақалоқ зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳолатини назорат қилиш учун давлат шифохонасига олиб кетилган.
Хусусий клиникада юз берган ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин. Воқеа юзасидан клиника шифокорлари нима сабабдан туғруқни мустақил қабул қила олмагани ва она-боланинг ҳозирги аҳволи ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…