Фото: RT
«Роспотребнадзор» Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи вакцинаси октябрь ойида рўйхатдан ўтишга тайёр бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Дори «Вектор» маркази томонидан тайёрланяпти.
Вакцина клиник синовларининг иккинчи босқичи сентябрь ойида ниҳоясига етади. Синовлар натижалари олинганидан сўнг рўйхатдан ўтишга ариза топшириш мумкин.
«Тадқиқотларда 86 киши қатнашяпти, улар икки гуруҳга бўлинган: биринчи гуруҳ (43 нафар кўнгилли) «ЭпиВакКорона» вакцинасини, иккинчи гуруҳ (43 нафар кўнгилли) плацебони қабул қилди», — деб ёзмоқда «Интерфакс» «Роспотребнадзор»га асосланиб.
Барча кўнгиллилар 23 суткага шифохонага ётқизилган. Улар ўзларини яхши ҳис этаётгани, умумий реакциялар кузатилмаётгани айтилган.
Агарда «Вектор» маркази вакцинаси октябрда рўйхатдан ўтса, уни ноябрдан кенг кўламли ишлаб чиқаришни бошлашмоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди