Бир қўнғироқдан кейин Gentra ҳайдовчиси машинасидан айрилди

1 дақиқа ўқиш253
Бир қўнғироқдан кейин Gentra ҳайдовчиси машинасидан айрилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2025 йилнинг 9 октябр куни соат 03:00 атрофида ўзини оддий ҳайдовчи деб таништирган 27 ёшли Б.Б. бировнинг Гентра машинасини олиб қочди.
  • Гумонланувчи шу куниёқ ички ишлар ходимлари томонидан тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушланди.
  • Суд жараёнида Б.Б.
  • 2023 йилдан буён Республика руҳий-асаб касалликлари клиник шифохонасида рўйхатда туриши ва қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этгани аниқланди.

Тошкент шаҳрида содир бўлган ғайриоддий воқеа ҳайдовчилар учун яна бир огоҳлантирувчи мисол бўлди. Автомобиль эгаси нотаниш шахснинг телефон орқали айтган гапига ишониб, машинасини пульт орқали очиб берган. Оқибатда эса Gentra автомашинаси олиб қочилган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йилнинг 9 октябрь куни соат 03:00 атрофида Чилонзор туманида юз берган. 27 ёшли Б.Б. кўп қаватли уй олдида тўхтаб турган Gentra ойнасида қолдирилган телефон рақамига қўнғироқ қилган.

У ўзини оддий ҳайдовчи сифатида таништириб, гўё мазкур автомашина унинг транспорт воситаси ҳаракатига халақит бераётганини айтган. Шундан сўнг автомобил эгасидан эшик қулфини масофадан туриб очиб туришини сўраб, машинасини чиқаргач Gentra'ни яна аввалги жойига қўйишини ваъда қилган.

Бироқ машинага ўтирган шахс айтган гапида турмаган. Автомобиль эгаси шубҳаланиб ташқарига чиққанида эса Gentra жойида йўқлигини кўрган ва дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шу куниёқ ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг транспорт воситасини олиб қочишга оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, иш Чилонзор туман жиноят ишлари судида кўриб чиқилди.

Суд жараёнида аниқланишича, Б.Б. 2023 йилдан буён Республика руҳий-асаб касалликлари клиник шифохонасида рўйхатда турган. Суд-психиатрия экспертизаси хулосасига кўра, у қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топилди.

Шу сабабли жиноят иши тугатилди. Суд қарори билан унга нисбатан жазо эмас, балки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилди. Фуқаро Республика руҳий касалликлар клиник шифохонасига мажбурий даволаниш учун юборилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?