Россия расмийлари Иркутскдаги “вабо” ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Иркутск вилоятида вабо эпидемияси тарқалгани ҳақида интернетда пайдо бўлган хабарлар Россия расмийлари томонидан тасдиқланмади. 5 октябрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков аҳолини бу борадаги турли миш-мишларга ишонмасликка чақирди.
Песковнинг сўзларига кўра, санитария-эпидемиологик масалалар бўйича асосий ваколатли идора Роспотребнадзор ҳисобланади. У аҳолига айнан ушбу ташкилотнинг расмий маълумотларига таянишни тавсия қилди.
Роспотребнадзор Иркутск вилоятида вазият бўйича тегишли текширув ва таҳлиллар ўтказилганини маълум қилди. Идорага кўра, ҳудудда санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда.
Бундан аввал Иркутскда ўлатга қарши курашиш институти ходимаси пневмония аломатлари билан касалхонага ётқизилиб, вафот этгани хабар қилинган. Унинг ўлими сабаби бўйича турли тахминлар тарқалган.
Ҳодиса фонида Марказий Осиёнинг айрим давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ҳам юқори хавфли инфекцияларнинг кириб келишининг олдини олиш бўйича эҳтиёт чораларини кучайтирди.































Изоҳлар 0
…