Россияда ЎРВИ, грипп ва COVID-19 билан касалланиш кескин ошди

Россияда ЎРВИ, грипп ва COVID-19 билан касалланиш кескин ошди

Россияда респиратор инфекциялар тарқалиши кучаймоқда. 2026 йилнинг 38-ҳафтасида ЎРВИ, грипп ва COVID-19 билан касалланишнинг 734 мингта ҳолати қайд этилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 33,8 фоизга кўп.

Бу ҳақда Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасини назорат қилиш федерал хизмати — Роспотребнадзор маълум қилди.

Идора маълумотларига кўра, мамлакатда респиратор инфекциялар тарқалишининг интенсивлиги ортиб бормоқда.

Бир ҳафта ичида 734 мингта ҳолат қайд этилди.

Роспотребнадзор маълумотларига кўра, жорий мавсумда грипп билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи Янги йил байрамлари арафасида кузатилиши кутилмоқда. Респиратор инфекциялар бўйича вазият мутахассислар кузатувида қолмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар