Муроджон Азимовнинг кўрсатмаси билан Қашқадарё вилояти ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилган. Тақиқ қандай кўринишда ва нима мақсадда ўрнатилгани ҳозирча номаълум. Аммо ҳокимнинг бу ҳаракатлари амалдаги қонунчиликка зид.
Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимованинг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов томонидан вилоятдан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига чигит олиб чиқишга тақиқ қўйилган.
2021 йил 28 декабрь куни Каттақўрғон шаҳрида жойлашган «Marokand gold oil extraksiya» МЧЖ раҳбари С.Рўзиев шаҳар ҳокимиятига келиб, Республика товар ва хомашё биржасидан очиқ савдолар асосида сотиб олинган 100 тонна чигит маҳсулоти Қашқадарёдан Самарқандга кириш чегарасида ЙПХ ходимлари томонидан Қашқадарё вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Нодир Эркаевнинг топшириғи асосида ушлаб турилганини айтган.
Шундан сўнг сенатор Нодир Эркаев билан телефон орқали боғланган. Ҳоким ўринбосари эса чигитларни фақат вилоят ҳокими рухсат берсагина қўйиб юбориши мумкинлигини айтган.
«Шундан сўнг вилоят ҳокими Муроджон Бердиалиевичнинг телефон рақамини қийинчилик билан топиб, вазиятни тушунтирдим ва чигитни қўйиб юборишини илтимос қилдим. Вилоятнинг янги ҳокими эса “... масалани ўрганиб чиқиб маълум қиламан”, деди. Мен умид билан барча тегишли ҳужжатларни ҳокимнинг телеграмига ташлаб бердим. Жавоб бўлмагандан сўнг телеграмига ва қўл телефонига СМСʼлар ёздим, афсуски ҳеч қандай жавоб олишнинг иложи бўлмади», деб ёзади Гавҳар Алимова.
«Бунинг номи феодализм»
Иқтисодчи Отабек Бакиров эса ушбу ҳолатни ўрта асрларда ҳукм сурган феодализм тартиб-тамойилларига қиёслади.
«Мурод Азимов топшириғига кўра, Қашқадарё ҳудудидан чигит олиб чиқиб кетиш тақиқланган. Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқандга чигит олиб кетаётган юк машиналари ўтказилмаётганидан шикоят қилмоқда.
Бир қарашда ҳам кулгили, ҳам ачинарли. Қандай қилиб бир мамлакат ҳудудида товар ва хизматлар эркин ҳаракатлана олмаслиги мумкин? Чигит ҳокимнинг мулки эмас, фермерники ёки кластерники, нега у бошқа шахсга сотган чигитини ҳудудидан чиқара олмайди?
Бу бошбошдоқликни яқиндагина Божхона қўмитасига раис бўлган, вазифаси бўйича бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича эркин товарлар тўсиқсиз ҳаракатланишига масъул бўлган шахс амалга оширяпти. Амалдаги ваколатлар тийилмаган бузуқ тизим, божхона каттаси тугул, авлиёни ҳам бузиб ташлашига яна бир мисол.
Чигитни вилоят ҳудудидан чиқармаслик бўйича ҳокимларнинг топшириқлари биринчи марта эмас. Пишиқчилик пайтида мева-сабзавот маҳсулотлари бир ҳудуддан иккинчисига чиқарилмаслиги бўйича топшириқлар ҳам биринчи марта эмас. Доимий ҳолат. Лекин шу пайтгача бирорта ҳоким жазоланмаган. Бу сафар ҳам, жуда катта эҳтимол, жазоланмайди. Ахир бунинг номи феодализм», дея ёзади иқтисодчи.
Ҳокимнинг талаби қонунларга зид
Ҳозирча фақат туман ҳокими ва тор доирадаги тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган бу ҳодиса аслида қонунларга ҳам зид ҳисобланади.
Жумладан, «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12-моддасига кўра, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига оқибати рақобатни чеклаши мумкин бўлган тарзда аралашиши тақиқланади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириши ҳамда ўз фаолияти йўналишларини, товарлар етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
Шу қонуннинг 34-моддасига кўра давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Расмийлар таътилда, изоҳ олиш имкони бўлмади
Kun.uz ушбу тартиб қай тарзда (қарор, фармойиш, хат, оғзаки кўрсатма ва ҳ.к.) ва нима мақсадда жорий қилинганини билиш учун вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғланишга ҳаракат қилди. Аммо айни вақтда мамлакат бўйлаб байрам (ишланмайдиган) кунлари давом этаётгани боис бу уринишлар самарасиз бўлди.
Муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу масала юзасидан Қашқадарё вилоят ҳокимлигидан изоҳ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигидан муносабат кутиб қоламиз.
Зеро, мана шундай рақобат муҳитини чекловчи ҳолатлар юзага келганда, функционал вазифаси ўлароқ қўмита катта саҳнага чиқарди ва тадбиркорларнинг манфаатини қонун доирасида ҳимоя қиларди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)