00:10 / 26.04.2022
1 748

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Женевада Мишель Бачелет билан учрашди

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Женевада Мишель Бачелет билан учрашди
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Масс-медиа фонди раҳбарлари Швейцарияда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистондаги сўз эркинлигининг “кечаги аҳволи, бугунги ҳолати ва эртанги куни қандай бўлиши кераклиги” муҳокама қилинган; “хорижнинг турли агрессив тарғиботларидан ҳимояланиш” бўйича ҳамкорликка келишиб олинган. Шунингдек, учрашувда аёллар ҳуқуқлари масаласи ҳам кўтарилган.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашди.

Комил Алламжонов ўз Telegram-каналида маълум қилишича, учрашувда сўз эркинлиги ва миллий матбуот ривожи ҳақида сўз борган.

Учрашувда Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигининг кечаги аҳволи, бугунги ҳолати ва эртанги куни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги мулоҳазаларимни билдирдим. Йиллар давомида ёпиқ бўлган матбуот Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли бугун очилгани, бу йўлда қийинчилик ва муаммолар ҳамон мавжуд бўлса-да, танланган йўл қатъий эканини етказдик.

Мулоқотда ўзбек матбуотининг ривожи, унинг эркин фаолият кўрсатиши, энг муҳими – хорижнинг турли агрессив ва зўравонликка асосланган тарғиботларидан ҳимояланиш учун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича офиси билан яқин ҳамкорлик муҳим экани таъкидланди ва бу борада келишувга эришилди
”, – деди Алламжонов.

Фото: Комил Алламжонов / Telegram

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Ўз навбатида, Саида Мирзиёева учрашувда аёллар ҳуқуқлари масаласи ҳам муҳокама қилинганини маълум қилди.

Фондимиз мамлакатимизда аёлларни камситиш ҳолатларини бартараф этишга имкон қадар ҳисса қўшмоқда. Гендер тенглиги ҳимояси эса миллий сиёсат даражасига кўтарилган.

Умид қиламанки, кўзлаган ишларимизни уддалаймиз. Биз олдинга юряпмиз, ҳамкорлик кўприкларини ўрнатяпмиз, саъй-ҳаракатларимизни жаҳон миқёсида намойиш этяпмиз.

Бачелет хонимни катта мамнуният билан Ўзбекистонга таклиф қилдим. Кўрсатишга, гапириб беришга арзийдиган тарафларимиз кўп. Энг муҳими, мақсадга эришишга тайёрлигимизни намойиш эта оламиз
”, – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Комил Алламжонов, Саида Мирзиёева, Олий комиссар, Мишель Бачелет

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Женевада Мишель Бачелет билан учрашди