Ойбек ва Нигоранинг тўйида 5 нафар фарзанди бўлишини тилаган ижодкор ким?

Ойбек ва Нигоранинг тўйида 5 нафар фарзанди бўлишини тилаган ижодкор ким?

Хонандалар Ойбек ва НигораОмон-омон” дастуридаги суҳбат давомида оиласи ва фарзандлари ҳақида самимий фикрлар билан ўртоқлашди.

Суҳбат жараёнида бошловчилардан бири Ойбекка “Ҳозирда фарзандларингиз 5 нафарми?” дея савол билан мурожаат қилди. Хонанда эса қисқа ва аниқ жавоб берди: “Йўқ, 4 нафар”.

Шундан сўнг бошловчи ҳазил аралаш “Худо хоҳласа, 5 нафар бўлишади” дея кулиб қўйди. Яна бир бошловчи эса уларнинг тўйида бир хонанда 5 нафар фарзандли бўлишларини тилаганини эслатди.

Нигора эса қизиқиб: “Ким экан? Тоҳир Усмоновми?” дея сўради. Бошловчи эса бу тахминни рад этиб, “Умидахон” дея жавоб берди.

Суҳбат давомида Нигора яна бир қизиқарли фактни очиқлади. У бошловчиларга юзланиб: “Биринчи марта кутиб олган чақалоғимиз кимлигини биласизларми?” дея савол берди. Улар эса қизиқиб жавобни кутишди.

Нигора эса шундай деди: “Ҳозир ким ҳақида гапирдингиз? Умидахоннинг фарзандларини биринчи бўлиб кутиб олганмиз. Ўша илк чақалоқ ҳамон ёдимизда”.

Маълум қилинишича, ўша чақалоқ ҳозир анча улғайиб, ҳатто мактаб ёшига ҳам етган.

Мазкур суҳбат мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва ижтимоий тармоқларда илиқ муҳокамаларга сабаб бўлди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар