Лил Хурамов соч рангини ўзгартириш сабабини ошкор қилди

Блогер Лил Хурамов сўнгги пайтларда имижидаги ўзгариш — хусусан, соч рангини ўзгартиргани сабабини очиқлади.
У “Нима гап” лойиҳасида меҳмон бўлиб, бу қарор ортида жиддий сабаб борлигини айтиб ўтди. Хурамовнинг сўзларига кўра, у Германияда ўтказиладиган нуфузли фестивалда иштирок этиш учун таклиф олган.
“Феврал ойида менга қўнғироқ қилишди. Айтилишича, иштирок этишим учун сочимнинг ранги блонд бўлиши керак экан. Мен эса бунга аввалига қарши бўлдим. Ўзимни мамлакатимда танилган инсон сифатида, бундай имиж бизнинг қадриятларимизга тўғри келмаслиги, одамлар нотўғри тушуниши мумкинлигини айтдим,” — дейди у.
Шунга қарамай, ташкилотчилар бу талабдан воз кечмаган. Ҳатто, “агар сиз рози бўлмасангиз, Европада блонд сочли йигитлар кўп” дея жавоб беришган.
“Мен эса бу имкониятни рад эта олмадим. Чунки рад этганимда, эҳтимол, бу умрим давомида қилган энг катта хатойим бўлар эди,” — дея қўшимча қилди блогер.
Мазкур баёнот ижтимоий тармоқларда турлича муносабатларга сабаб бўлиб, айримлар уни қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар бу қарорни танқид қилмоқда.





























Изоҳлар 0
…