Малайзияда маймунлар Чеченкани “қамалга олди” (видео)

Малайзияда саёҳат қилаётган блогер Гулзода Абдуллаева ўғли билан маймунларга банан бераётган пайтда кутилмаган вазиятга дуч келади. Маймунлар бананларни кўриб, уни ўраб олади ва бир неча марта елкасига чиқишади. Гулзода биринчи банан билан маймунни тушира олмай, охир-оқибат яна бир банан беришга мажбур бўлади. Бу ҳолат атрофдагиларни кулдирган бўлса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам видеони илиқ кутиб олишди.
“Чеченка” номи билан танилган блогер Гулзода Абдуллаева ўзининг Instagram саҳифасида Малайзияга саёҳати давомида бошидан кечирган кулгили ва ноодатий ҳолат акс этган видеони улашди.
Видеода у ўғли билан маймунларга банан бераётгани акс этади. Бироқ вазият кутилмаганда ўзгариб кетади — бананларни кўрган маймунлар уларнинг атрофини ўраб олиб, гўёки “жанг” бошлагандек ҳаракат қилади.
Ҳатто маймунлардан бири блогернинг елкасига, кейин эса бошига чиқиб олади. Чеченка уни тушириш учун аввал битта банан беради, аммо маймун тушмайди. Охири яна битта банан беришга мажбур бўлади ва икки бананни олган маймун ниҳоят пастга тушади.
Бу ҳолатдан блогер бир вақтнинг ўзида қўрқиб ҳам, кулиб ҳам юборади. Яна бошқа маймунлар ҳам банан илинжида унинг устига чиқишга уринади ва уларни ҳам банан билан “тинчлантиради”.
Ёнидаги ўғли эса бу вазиятдан жуда қўрқиб кетади ва ҳатто маймунларга банан беришдан бош тортади. Ҳатто кичкина маймунлардан бири унинг устига чиқиб кетгани ҳам видеода акс этган.
Атрофдагилар бу ҳолатни кулгу билан томоша қилган бўлса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам видеони илиқ кутиб олиб, изоҳларда мазмунли ва кулгили фикрлар қолдиришмоқда.






























Изоҳлар 0
…