Россиялик репер Миша Маваши вафот этди: ўлим сабаби текширилмоқда

Россиялик репер Миша Маваши вафот этди: ўлим сабаби текширилмоқда

Россиялик репер Миша Маваши, асл исми Михаил Нитс, 25-октябрга ўтар кечаси 41 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг Телеграм каналида эълон қилинди.

Мусиқачининг яқинлари дастлаб унинг ўлими бахтсиз ҳодиса оқибатида юз берганини маълум қилган. Воқеа тафсилотлари эса ўрганилаётгани айтилган.

ОАВда тарқалган дастлабки хабарларга кўра, репер бошидан ўқотар қуролдан жароҳат олган. Шунингдек, унда мия шиши ва кўп миқдорда қон йўқотиш кузатилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Бироқ мусиқачининг вакиллари ўлим сабаби юзасидан тарқалаётган айрим хабарларни тасдиқланмаган маълумотлар деб атаб, шошилинч хулоса чиқармасликка чақирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан текширув бошлаган.

Миша Маваши вафотидан атиги ўн кун олдин уйлангани ҳам маълум қилинди. Бу хабар унинг мухлислари орасида катта қайғу уйғотди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар