Америкалик машҳур репер Snoop Dogg энди тўйларда иштирок этмоқда

Америкалик машҳур репер Snoop Dogg энди тўйларда иштирок этмоқда

Америкалик машҳур репер Snoop Dogg кутилмаган манзилда саҳнага чиқиб, тўй меҳмонларига унутилмас таассурот улашди. Арманистондаги арман тўйида иштирок этган санъаткор ўз чиқиши билан байрам муҳитини янада қиздирди.

Снооп Догг маросим давомида ўзининг машҳур "The Next Episode" қўшиғини ижро этди. Репер саҳнага чиққач, янги турмуш қурганлар ва меҳмонлар ҳам унга қўшилиб рақсга тушган.

Тўй бир зумда катта концерт саҳнасига ўхшаб кетди.

"Асрнинг арман тўйи" деб атала бошланди

Санъаткорнинг чиқиши акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортди. Тўй эса кўлами ва юлдузли меҳмонлари сабаб айримлар томонидан «асрнинг арман тўйи» дея таърифлана бошлаган. Шу тариқа, оддий тўй оқшоми Snoop Доггнинг чиқиши сабаб катта мусиқий шоуга айланган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар