Россиялик репер Тимати севгилисига туғилган кунида қимматбаҳо автомобиль совға қилди

Россиялик репер Тимати севгилиси Валентина Иванованинг 33 ёшга тўлиши муносабати билан унга қимматбаҳо автомобиль совға қилди. Санъаткорнинг танлаган совғаси — Mercedes-Benz G 63 AMG русумли ҳашаматли автомобиль бўлди.
Валентина Иванова ижтимоий тармоқларда туғилган кунидан лавҳалар билан бўлишди. У дастлаб Тимати ва уларнинг қизи Эмма билан тушган оилавий суратини эълон қилди. Кейин эса репер томонидан тақдим этилган автомобилни намойиш этди.
Ҳашаматли совға ва оилавий суратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.































Изоҳлар 0
…