19:05 / 08.06.2018
7 634

Обид Асомов ўғли ноҳақ ўқишдан ҳайдалганидан шикоят қилди

Обид Асомов ўғли ноҳақ ўқишдан ҳайдалганидан шикоят қилди
«UzNews.uz» нашри орқали «Губкин» филиалидан 23 нафар талабанинг ўқишдан ҳайдалиши ҳақида мақола чоп этилганидан сўнг, нашрга Обид Асомов қўнғироқ қилиб, шикояти борлигини билдирган.

Таниқли қизиқчининг маълум қилишича, ўтган ўқув йилида санъаткорнинг ўғлини «алдаб» ўқишдан ҳайдаб юборишган ва Обид Асомовнинг ўзини ҳам ушбу ўқув маскани ректори бир неча бора алдаган. У фарзандини «тушуниб бўлмас баҳона» сабаб ўқитувчи математика имтиҳонларидан ўтказмаган. Талабани университетда қолдиришнинг бир йўли эса уни академик таътил олиши ректор томонидан маслаҳат берилган ҳамда таътилга ёзилиши керак бўлган ариза ўрнига, талабадан ўз хоҳишига кўра ўқишдан кетиши борасидаги ариза ёздириб олинган. Обид Асомовнинг ўғлига нега бу шаклда ариза ёздинг деган саволига ўғил ҳам «бўлди ҳаммаси яхши бўлади бориб, уларнинг айтганини қил дегансизку», деб жавоб берган. Талабанинг ҳаётий тажрибаси йўқлиги, ёшлигидан фойдаланган университет томони уни ўқишдан ҳайдаган.

Бу ўқув даргоҳида барча масалалар Москва орқали ҳал этилиши, Москвадагилар нима деса ўша иш бўлишини ректор айтганини санъаткор хоҳлаган пайтда исботлаб бериши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

Обид Асомовнинг ўғлини ўз хоҳишига кўра ўқишдан кетиши тўғрисидаги ариза ёздириб олишдан кимга фойда эканлигини билмадигу, лекин кейинги талабани қабул қилинишини назарга оладиган бўлсак, битта талаба ҳайдалиб кейингиси келиши қанча даромад олиб келишини Россия давлат университетининг Ўзбекистондаги филиали фаолияти билан таниш бўлганлар яхши билишади.

Айнан бу Филиалдан талабаларнинг ҳайдалиши ва норозилик ҳолатларининг кўплиги бўйича “UzNews.uz” журналистик суриштирувни давом эттиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Обид Асомов ўғли ноҳақ ўқишдан ҳайдалганидан шикоят қилди