Фото: «Дарё»
«Миллион» жамоасининг аъзоси Алишер Ботиров «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюда Алишер Ботиров «Миллион» жамоаси иккига бўлинганидаги ҳолати ҳақида гапириб берди.
Биз ўзи 90 фоиз бўлиниб бўлган эдик. Умид, Миркомил, Даврон ва мен бир кафеда ўтириб, ‘шунақа вазият, нима қиламиз, ҳамманинг ўз фикри, онги ва забони бор. Болалар гапирсин’ деб Даврон гапирди. Ўшанда мен ҳам ўзимнинг фикримни айтганман. ‘Даврон, қайси йўл тўғри эканлигини билмайман, лекин халқ мени ‘Миллион’нинг орқасидан таниди. Мен ‘Миллион’ деган қайиқда суза бошладим. Мен бу қайиқдан сакраб қолмоқчи эмасман, чўкиб ҳам кетмоқчи эмасман. Қаергача етсам-етмасам, ‘Миллион’ қайиғида сузиб кетаверамиз’ деб жавоб берганман.
Ишонасизми, кўзимга ёш келган. Ҳатто тайёргарлик жараёнида ҳам ўзимизга кела олмаганмиз. 60-70% одам ‘Миллион’ ўлди деган фикрларни билдиришган. Концертнинг биринчи куни жуда оғир бўлган, қийналганмиз. Ёнимизга қараймиз — шерикларимиз бошқалар. Учинчи, тўртинчи кундан кўника бошлаганмиз.
‘Браво’ жамоаси билан муносабатларим яхши. Менда ҳеч қанақа муаммо йўқ. Ҳаммаси билан яхши муносабатдаман. Аввал қандай бўлсам, шундайман. Адашмасам беш кун аввал Отабек билан гаплашдим. Уларнинг концертида Миркомил билан меҳмон ҳам бўлдик.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Алишер Ботиров, «Миллион» жамоаси аъзоси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?