Ғайбулла Турсуновнинг Humo Arena’даги концертидан ёрқин лаҳзалар (видео)

1 дақиқа ўқиш2
Ғайбулла Турсуновнинг Humo Arena’даги концертидан ёрқин лаҳзалар (видео)

Хонанда Ғайбулла Турсунов 20 ноябрь куни Тошкентдаги Humo Arena’да катта концерт дастурини тақдим этди. Кечадан олинган кўплаб видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мухлислар эътиборини тортмоқда.

Тарқалган кадрларда концерт кўтаринки кайфиятда, катта шодиёна руҳида ўтгани акс этган. Томошабинлар хонандани қўллаб-қувватлаб, унинг машҳур қўшиқларига жўр бўлган.

Концертнинг эсда қоларли лаҳзаларидан бири хонанда Жасмин билан биргаликдаги чиқиш бўлди. Икки санъаткор саҳнада «Истайман» номли дуэтни ижро этиб, томошабинларга ўзгача кайфият улашди.

Шунингдек, Ғайбулла Турсунов «Қуралай» қўшиғини куйлаётган вақтда Dili.me номи билан ижод қилувчи блогер Дилшод Назаров ҳам саҳнага чиқди. Унинг қўшиқ оҳангига мос турли ҳаракатлари акс этган видеолар ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Концерт давомида хонанда мухлислар яхши биладиган ва севиб тинглайдиган хит қўшиқларини ижро этди. Саҳнадаги чиқишлар, томошабинларнинг жўшқин кайфияти ва кутилмаган меҳмонлар кечага янада ўзгача руҳ бағишлади.

Концерт якунида эса Ғайбулла Турсунов Humo Arena’да бунчалик кўп томошабин қаршисида чиқиш қилиш унга катта ҳаяжон бағишлаганини айтди. Хонанда аввал ҳам турли саҳналарда концерт берган бўлса-да, бу галги чиқиш таассуротлари ўзгача бўлганини таъкидлади.

Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам концертга борган мухлислар ўз таассуротларини ёзиб қолдирмоқда. Кўпчилик кечадан мамнун бўлганини, қўшиқларга жўр бўлиб, мазза қилганини билдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?