Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгер Навоийда унутилмас концерт тақдим этди (видео)

1 дақиқа ўқиш424
  Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгер Навоийда унутилмас концерт тақдим этди (видео)

Хоразмлик хонанда Шаҳло Салаева ва туркиялик санъаткор Вейсел Дулгер кеча Навоий шаҳрида мухлислари учун унутилмас концерт дастурини тақдим этди.

Концерт давомида дуэт томошабинлар севиб тинглайдиган машҳур қўшиқларини жонли ижро этиб, залга йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Видеолардан кўринишича, томошабинлар санъаткорларни илиқ кутиб олиб, қўшиқларга жўр бўлишди ва уларни олқишларга кўмишди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳалар остидаги изоҳларда ҳам мухлислар концерт юқори савияда ўтганини, Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгернинг саҳнадаги уйғун чиқиши уларга катта таассурот қолдирганини ёзишмоқда.

Концерт якунида хонандалар Навоийдаги учрашув аъло даражада ўтганини таъкидлаб, мухлисларга самимий миннатдорлик билдиришди. Шунингдек, улар навбатдаги концерт дастури 2 июль куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилиб, бу гал ҳам мухлисларини унутилмас мусиқий оқшом кутаётганини айтишди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?