14:07 / 07.03.2021
821

Америкалик хонанда Билли Айлиш ҳақида фильм тақдим этилди

Америкалик хонанда Билли Айлиш ҳақида фильм тақдим этилди
Фото: Conversations About Her
Америкалик хонанда Билли Айлиш ҳақида «Бироз хиралашган дунё» номли ҳужжатли фильм суратга олинди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, фильм аллақачон прокатга чиққан.

Картина ёш юлдузнинг шахсий ҳаёти ва профессионал фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Унда клипларнинг суратга олиш ҳамда қўшиқ ёзиш жараёнлари, Айлишнинг оила аъзолари билан муносабатлари, қолаверса, Жастин Бибер билан дўстлиги ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган.

Фото: Medialeaks
Биллининг собиқ йигити Брендон Квентин Адамс билан айрилиши ҳақидаги маълумотлар эса сюжетдаги ўзига хослик саналади. Билли рэпер сифатида маълум бўлган Адамс билан 16 ёшида учрашган, аммо уларнинг муносабатлари ҳақида ҳеч ким билмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Америкалик хонанда Билли Айлиш ҳақида фильм тақдим этилди