Жастин Бибер боғда мухлисларига кутилмаган жонли концерт берди (видео)

Лос-Анжелесдаги MacArthur боғида сайр қилаётганлар 22 сентябрь куни кутилмаган воқеага гувоҳ бўлди. Жастин Бибер бир неча мусиқачи билан бирга паркда олдиндан эълон қилинмаган жонли чиқиш қилди.
Сайр давомида Бибер мусиқачилар билан бирга “YUKON”, “Daisies”, “Speed Demon” ва “All I Can Take” каби қўшиқларни ижро этди. Хонанда оддий кийимда, кичик мусиқачилар гуруҳи ҳамроҳлигида чиқиш қилган.
Боғда бўлганлар хонанданинг кутилмаган чиқишини телефонларига тасвирга олиб, видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлашди. Шу тариқа Бибернинг боғдаги жонли ижроси интернетда тез тарқалди.
Айрим хабарларга кўра, Бибер боғга бошпанасиз одамларга турли ёрдам воситалари, жумладан, совға карталари ва сув тарқатиш мақсадида ҳам борган.






























Изоҳлар 0
…