ЖЧ-2026 финалида саҳнага чиқадиган юлдузлар маълум бўлди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал учрашуви нафақат спорт, балки мусиқа мухлислари учун ҳам унутилмас воқеага айланиши кутилмоқда. Ташкилотчилар финал баҳсидан олдин бўлиб ўтадиган тантанали шоу дастурида иштирок этадиган санъаткорлар рўйхатини эълон қилди.
Маълум бўлишича, Канаданинг машҳур поп юлдузи Жастин Бибер ҳам финал шоусида саҳнага чиқади. Ташкилотчилар мусиқий дастур тахминан 11 дақиқа давом этишини тасдиқлаган.
19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги «MetLife» стадионида бўлиб ўтадиган шоуда Жастин Бибер билан бир қаторда дунёга машҳур санъаткорлар ҳам иштирок этади. Улар орасида:
Шунингдек, шоу дастурининг ижодий қисмига Coldplay гуруҳи солисти Крис Мартин бошчилик қилмоқда. Тадбир давомида у Нью-Йоркдаги машҳур PS22 Chorus болалар хори билан биргаликда махсус мусиқий чиқиш намойиш этиши кутилмоқда.
Жаҳон юлдузлари жам бўладиган ушбу шоу Жаҳон чемпионати финалининг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлиши ва миллионлаб томошабинлар эътиборини тортиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…