Netflix Жессика Симпсон ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда

1 дақиқа ўқиш71
Netflix Жессика Симпсон ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда

Netflix хонанда Жессика Симпсон ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда. Картинада артистнинг фаолияти, шахсий ҳаёти ва узоқ танаффусдан кейин мусиқага қайтиши ҳақида сўз боради, деб хабар беради Repost.uz.

Лойиҳа режиссёри Жо Перлман бўлади. У аввал Робби Вильямс ҳақидаги ҳужжатли фильм устида ишлаган. Янги фильмда 2000-йиллар бошида Америка поп саҳнасида танилган Жессика Симпсоннинг ижодий йўли кенгроқ кўрсатилиши кутилмоқда.

Жессика Симпсон фаолияти давомида албомларининг 20 млндан ортиқ нусхасини сотган. У, шунингдек, машҳурлар ҳаёти ҳақидаги илк Америка реалити-шоуларидан бири, “Ёш келин-куёвлар” лойиҳаси орқали ҳам оммага танилган. Бу шоу 2003 йилдан 2005 йилгача эфирга узатилган ва унда Симпсон ҳамда унинг ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Ник Лашенинг ҳаёти ёритилган.

Ҳужжатли фильм продюсери сифатида Ван Тоффлер иш олиб боради. У “Ёш келин-куёвлар” реалити-шоусини яратганлардан бири ҳисобланади. Фильмни унинг Гунповдер & Sky компанияси ишлаб чиқаради.

Муаллифлар Жессика Симпсоннинг фақат саҳнадаги ютуқларини эмас, балки кўпчиликка камроқ маълум бўлган ҳаётий даврларини ҳам кўрсатишни режалаштирмоқда.

Фильм премераси хонанданинг мусиқага қайтиши ортидан бўлиб ўтади. Симпсон 15 йиллик танаффусдан кейин яна қўшиқ чиқара бошлаган ва 2025 йилда “Нашвилле Канён: Парт 1 & Парт 2” номли ЭП тақдим этган. Артист яқинда Ким Кардашян ва Гленн Клоуз иштирокидаги юридик драма эпизодида ҳам кўриниш берган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?