Эбола билан касалланиш ҳолатлари 488 тага кўпайди

Эбола билан касалланиш ҳолатлари 488 тага кўпайди

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, лабораторияда тасдиқланган ўлим ҳолатлари 86 тага етган.

Сўнгги бир суткада касаллик оқибатида яна 6 киши вафот этди. Эбола билан касалланганлар сони эса 488 нафарга етгани қайд этилмоқда.

Расмийлар вирус тарқалишини чеклаш учун Итuri вилоятидаги тиббий изоляция муассасалари имкониятини кенгайтирмоқда. Ҳудудга қўшимча тиббиёт ходимлари ва шахсий ҳимоя воситалари юборилмоқда.

КДР ва Уганда ҳукуматлари 15 май куни Эбола эпидемияси бошланганини расман эълон қилган эди. Мутахассислар ҳозирги авж олишни вирус тарихидаги энг хавфли эпидемиялардан бири сифатида баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Эбола билан касалланиш ҳолатлари 488 тага кўпайди – Zamin.uz, 07.06.2026